Султанов Бекберган Нормаматович

МАЪЛУМОТНОМА
Султанов Бекберган Нормаматович
2024 йил 12 ноябрдан:
Янгибозор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи
Туғилган йили: Туғилган жойи:
20.05.1982 Хоразм вилояти. Янгибозор тумани
Миллати: Партиявийлиги:
ўзбек йўқ
Маълумоти: Тамомлаган:
Тугалланмаган олий Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети
Маълумоти бўйича мутахассислиги: агрономия
Илмий даражаси: Илмий унвони:
йўқ йўқ
Қайси чет тилларини билади: Ҳарбий (махсус) унвони:
йуқ йуқ
Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):
йўқ
Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):
йуқ
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:
2000-2003 йй. - Мардонбек фермер хужалиги хисобчиси
2003-2007 йй. - Оёкдўрман сувдан фойдаланувчилар уюшмаси хисобчиси
2007-2016 йй. - Хоразм Агро Кимё аксиядорлик жамияти хисобчиси, марказ омбор мудири
2016-2016 йй. - Дониёр Дилрабо Дастон фермер хўжалиги хисобчиси
2016-2017 йй. - Кузи-Чорва Бекимов Фермер хўжалиги хисобчиси
2017-2018 йй. - Оёкдурман сувдан фойдаланувчилар уюшмаси директори
2019-2021 йй. - Шовот Текстил масъулияти чекланган жамият ҳудуд рахбари
2021-2021 йй. - Серхосил ерлар фермер хўжалиги рахбари
2021-2022 йй. - Янгибозор Текстил Агро кластер масъулияти чекланган жамияти рахбари
2022-2024 йй. - Янгибозор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси назоратчиси
2024 й. - ҳ.в. - Янгибозор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи
Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида:
қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартиришни таъминлаш;
деҳқончилик ва агротехнологияларнинг илғор усулларини жорий этиш чора-тадбирларини кўриш, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига бозор тамойиллари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатувчи тармоқлар, бўғинлар ва тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш ишларининг ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирларининг бажарилишини мувофиқлаштириш;
қишлоқ хўжалигини, сув хўжалигини ва ўрмон хўжалигини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ишларини ташкил этиш, ушбу соҳаларга ташқи ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш чора-тадбирларини кўриш;
чорвачилик, паррандачилик ва балиқчиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, наслчилик ишларини ривожлантириш, ҳайвонларни сунъий уруғлантириш хизматларини кенгайтириш, зооветеринария хизмати кўрсатиш тармоғини ривожлантириш ишларини ташкил этиш;
ипакчиликнинг озуқа базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, юқори маҳсулдор тут ипак қуртини етиштириш, тирик пилла етиштиришни кўпайтириш;
табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг сақланишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, табиатни муҳофаза қилиш фаолиятининг самарадорлигини ошириш;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрлаш, сақлаш, дастлабки қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш ва маҳсулотларни экспорт қилиш, шунингдек қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфра тузилмаси объектларини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 1125 марта