Шоир Омон Матжон хотирасига тадбир бўлиб ўтди

Меҳмонлар ташрифи катта шодиёнага айланиб кетди. Туман Маданият бўлими хофизлари бетакрор куй ва қўшиқлари билан меҳмонларга хуш кайфият улашдилар. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, шоира Шодия Султонова, шоира Озода Султон, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Зумрад Машарипова, яқиндагина бўлиб ўтган "Камалак юлдузлари" Республика танловининг туман босқичи ғолиблари 4-мактабнинг 1- синф ўқувчиси Шаҳруза Қўчқорбоева 10- мактаб ўқувчилари Ойнура Қадамбоева ва Севинчой Қадамбоевалар 3-мактабнинг 7- синф ўқувчилари Динора Жумабоева, Машҳура Исмоиловалар ўз ижодий ишларидан ўқиб бердилар.Меҳмонлар тадбирда фаол иштирок этган қизалоқларни диплом ва сертификатлар билан тақдирладилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Меҳмонлар сўзга чиқиб, Янгибозор дунё тамаддунига Омон Матчондек етук шоирни камолга етказган табаррук диёр экани,шоирнинг шеърлари бетакрор, бир-бирини такрорламаслиги бугунги ёш ижодкорлар нафасида ҳам Омон Матчон нафаси уфуриб турганини таъкидладилар.

Туман Маънавият ва маърифат бўлими раҳбари Рахматжон Матюсупов сўзга чиқиб меҳмонларга қимматбаҳо совғалар тақдим қилди.Тадбирни 10-сонли мактабнинг маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси сухандон бетакрор ижодкор устоз Икром Бобожонов олиб борди.Меҳмонлар адабиётни чуқур ҳурмат қиладиган, ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келаётган Янгибозор туман ҳокими Ўктам Қурбонов Қўчқоровичга, ҳамда туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари Рахматжон Матюсуповга ўз чуқур миннатдорчиликларини изҳор этдилар.

 

Рахматжон Матюсупов

Туман Маънавият ва маърифат маркази раҳбари


Июнь 23, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 676 марта