Сифатли таълим-кучли жамият мавзусидаги устозлар форуми ўтказилди
Янгибозор тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида бўлиб ўтган мазкур тадбирда туман ҳокими Руслан Жуманиязов иштирок этди.
Тумандаги фаол ўқитувчилар таклиф этилган форум куни кеча ўз ишини бошлаган. Унда йил давомида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ўқув режалари шўба йиғилишлари доирасида услубчиларга таништирилди.
Форумда таъкидланганидек, давр шу қадар шитоб билан ўтяптики, ислоҳотларнинг барча босқичи илм-фан, техника асосида жадаллик билан ривожланишни тақозо қилмоқда. Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари ҳар бир чиқишларида таълим муассасаларида ўқув жараёнини замонавийлаштириш, халқаро талаблар даражасига кўтариш вазифасини қўймоқда.
Устозлар миллий форуми доирасида таълим фидойи ва фаол устозлар тақдирланди.
Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 336 марта