Сертификатлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ–852-сон, 07.07.2023 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритилди.
Шунга кўра:
Мувофиқликни баҳолаш қоидаларини мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан бузиш, агар бу техник регламентлар талабларига жавоб бермайдиган маҳсулот чиқарилишига ёки мувофиқликни баҳолашни амалга ошириш учун маҳсулотни тақдим этган жисмоний ёки юридик шахсга зарар етказилишига олиб келса:
➖мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 40 бараваригача миқдорда (3 млн 300 минг сўмдан 13 млн 200 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
Илгари бундай норма мавжуд эмас эди.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат
кўрсатиш маркази бошлиғи: Н.Нуржанов
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 309 марта