Шакаржон Хўжаниёзова хотираси қалбимизда мангу яшайди

Тадбир иштирокчилари дастлаб Боғот туманидаги “Толли бобо” қабристонида Шакаржон Хўжаниёзованинг қабрини зиёрат этиб, Қуръон тиловат қилдилар. Шундан кейин чинакам ўзбек аёли тимсоли бўлган, фидойи ва матонатли раҳбар Шакаржон Хўжаниёзова яшаб ўтган хонадонда уй музейи очилди. Музейдан Шакаржон Юсуповнанинг ҳаёти ва фаолиятига оид экспонатлар ўрин олган.
Шунингдек, Боғот тумани асосий кўчаларидан бирига ва туман спорт мактабига қарашли гимнастика марказига Шакаржон Хўжаниёзова номини бериш бўйича қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳурматли Президентимизнинг топшириғига асосан, вилоятдаги фаол хотин-қизлар ўртасида Шакаржон Хўжаниёзова номидаги раҳбар аёллар танловини ўтказиш, ғолибларни давлат идоралари учун раҳбар кадрлар заҳирасига тавсия этиш механизми ишлаб чиқилди ва мазкур танловни юқори савияда ташкил этиш бўйича жараёнлар давом этмоқда.
Хотира тадбирларининг асосий қисми Урганч шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов қатнашиб, Шакаржон Юсуповнанинг Ватан ва халқ олдидаги улкан хизматлари ҳақида тўхталдилар. Тадбирда Шакаржон Хўжаниёзованинг серқирра фаолияти акс эттирилган саҳна кўринишлари, расмлар кўргазмаси намойиш этилди. Фаол иштирокчилар турли номинациялар бўйича вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 15 марта