Сайёр қабул бўлиб ўтди

Янгибозор туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ш.О.Ибрахимов томонидан сектор ҳудудидаги "Дўстлик" маҳалласининг фуқароларига сайёр қабул ташкил этилди.

Хусусан, сайёр қабулда туманнинг тегишли ташкилотлари раҳбарлари, мутахассислари ҳамда маҳалланинг 25 нафардан ортиқ фуқаролари иштирок этиб, унда 8 нафар фуқаролар томонидан ўзларини қийнаётган 12 та масала, яъни ички йўлларни, электр трансформатори ўрнатиш, кредит ажратиш, ишга жойлашиш ва бошқа масалаларда мурожаатлар қилинди.

Жумладан, қабулда "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаро З.Ўразовнинг талаби қаноатлантирилиб, шу ернинг ўзида "Салай Бекчон" қурилиш МЧЖга ишга жойлаштирилди ҳамда қолган мурожаатларни ҳал қилиш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Июнь 10, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 514 марта