Сайёр қабул

Сайёр қабул

Янгибозор туманидаги Жайҳун, Навбаҳор, Юқорибошқир маҳаллалари фуқаолари учун туман ҳокими Ў. Қурбанов ва сектор раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Қабулга фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва ҳал этиш учун тегишли туман ташкилотлари раҳбарлари жалб этилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан билдирилган уй-жой таъминоти, тиббий хизмат, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, коммунал соҳа билан боғлиқ мурожаатлар тегишли тартибда ўрганилиб, ҳал этилди.


Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Июль 30, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 514 марта