Сайёр қабул - муаммо ва ечим.

Қабул давомида Пенсия жамғармаси бўлимларининг асосий хизмат вазифалари, қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар, Жумладан: Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам ва болалар нафақаси, аёлларга пенсия тайинлаш жараёнида бола парваришлаш давринииш иш стажиига қўшиб хисоблаш, ўзгалар парваришига мухтож 18 ёшга тўлмаган ногирон боланинг қаровчисига парваришлаш нафақаси тайинланиши, пенсия ва нафақаларни банк пластик карточкаларига ўтказиш борасида яратилган қулайликлар, якка ёлғизлар рўйхатида турган пенсия ва нафақа олувчиларга бериладиган озиқ овқат махсулотлари учун тўловлар, юз ёшдан ошган фуқароларнинг пенсия ва нафақаларига бериладиган устамалар, бензин пули компенсацияси қандай тоифадаги пенсия ва нафақа олувчиларга тўланиши, биринчи ва иккинчи гурух ногиронлик пенсия ва нафақаси олувчиларининг ногиронлик пенсия тайинланганидан сўнг ишлаган даврдаги иш ҳақи ва иш стажларини қўшиб ҳисоблаш борасидаги қонунчиликка киритилган ўзгаришлар тўғрисида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди. Шундан сўнг фуқароларни қизиқтирган жойида хал бўладиган барча саволларга жавоб берилиб, қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган муаммолар назоратга олинди. Вилоят хамда туман Пенсия жамғармаси ходимларининг фуқаролар билан бўлиб ўтадиган сайёр учрашувлари туманимиз бўйлаб давом қилмоқда
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 366 марта