Саида Мирзиёева
XIX Осиё ўйинларига бағишланган Ханчжоу шаҳридаги «Ранг-баранг Осиё: Осиё либослари кўргазмаси»да иштирок этиш биз учун катта шараф.
⠀
Халқаро тадбирнинг дунёга машҳур Ипак музейида ўтказилаётгани биз учун айниқса қадрли. Чунки, ҳунармандчиликнинг ушбу йўналиши мамлакатларимизни камида уч минг йиллик тарихи билан бирлаштириб туради.
⠀
Ипак билан савдо қилинган даврларда бизни қалин дипломатик муносабатлар, маданият ва технологиялар алмашинуви янада яқинлаштирди. Бу эса Буюк Ипак йўли бўйлаб ўзаро тараққиёт ва иқтисодий фаровонликка хизмат қилган. Анъаналаримиз ва асосий қадриятларимиз ўхшашлиги ҳам балки шундандир.
⠀
Хитойлик дўстларимизга самимий меҳмондўстлиги ва ўзбек маданиятига бўлган қизиқишлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Ипакчилигимиз тарихи — умумий маданий меросимизнинг ажралмас қисми бўлиб, мазкур кўргазма буни намойиш этиш учун ажойиб имкониятдир.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 402 марта