Сабабсиз оқибат бўлмайди

Хоразм вилоятида жиноят ва ҳуқуқбузарликни барвақт олдини олишда янгича тизим йўлга қўйилмоқда. Сабабсиз оқибат келиб чиқмаслиги, ҳеч қандай исбот талаб қилмайди. Шундан экан фақатгина содир қилинган жиноятларнинг оқибати билан курашмасдан, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлувчи омилларни аниқлаб, ўз вақтида бартараф этиш жамият учун фойдалидир.

Қасддан содир этиладиган аксарият жиноятларнинг дастлабки босқичларида маъмурий ҳуқуқбузарликлар кузатилади. Демакки, маъмурий ҳуқуқбузарликка тортилган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш, улар билан боғлиқ  муаммоли ҳолатларни ўрганишга чуқурроқ ёндашиш, вазиятдан келиб чиққан ҳолда тавсиялар бериш, амалий ёрдам кўрсатиш, келгусида содир этилиши мумкин бўлган жиноий оқибатларнинг олдини олиши шубҳасиз.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Хоразм вилояти ички ишлар органлари тасарруфидаги маъмурий қамоққа олинган шахслар сақланадиган муассасаларда “маъмурий қамоқ” жазосини ўтаётган шахслар билан тегишли ҳудудий ички ишлар органлари раҳбари томонидан профилактик учрашув ва суҳбатлар ўтказиб келинмоқда.

Эндиликда ушбу профилактик жараёнларга шаҳар ва туманларнинг барча  сектор раҳбарлари ҳам киришдилар.

2020 йил 19 февраль куни Янгибозор тумани Ҳокими Ў.Машарипов туман ИИБ бошлиғи Н.Худайберганов ҳамроҳлигида вилоят ИИБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни сақлаш муассасасига ташриф буюриб, у ерда сақланаётган янгибозорлик шахслар билан профилактик суҳбат ўтказди.

Суҳбат жараёнида ҳар бир маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатининг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилиб, келгусида ушбу шахсларнинг батамом соғлом турмуш тарзига қайтишлари учун зарур бўлган манзилли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Февраль 20, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 866 марта