СЕРЖАНТ ЎЗИ ЎҚИГАН МАКТАБИГА 100 ТА КИТОБ СОВҒА ҚИЛДИ

Ҳамид Бекмуродов мазкур мактабни 1998-йил тугатган. У “Ватан фидойиси” кўкрак нишони соҳиби. Ҳ.Бекмуродов ўзи ўқиб таълим олиб кетган мактабга 100 та бадиий китоб совға қилди. Шунингдек ўқувчи ёшлар билан биргаликда мактаб ҳовлисига 15 та дарахт кўчатини экди. Мактаб ўқитувчиларига эсталик совғаларини топширди. Тадбирда Шимолий-ғарбий оркестр жамоаси ўз концерт дастурини намойиш қилди. Ўтказилган учрашув давомида Ҳ.Бекмуродов  беш ташаббус доирасида мактабда амалга оширилган ишлар билан танишди.   Тадбирда вилоят мудофаа бошқармаси масъул ходими, подполковник Жамол Шарипов, туман мудофаа бўлими бошлиғи, подлолковник Шухрат Исмоилов, туман ҳокими ўрнбосари Ш.Базарбоевлар иштирок қилди.

 

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Февраль 28, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 1031 марта