САЙЁР ҚАБУЛ. МУАММО ВА ЕЧИМ

 

Тумандаги “Бўзқалъа” қишлоғида ва “Боғолон” қишлоғининг “Катли” маҳалласида вилоят прокурори Ж.Ҳотамов сайёр қабулини ўтказди. Қабулда туман ҳокими Ў.Машарипов ва тумандаги корхона-ташкилот раҳбарлари иштирок қилди. Аҳоли томонидан учрашув давомида ички йўлларни таъмирлаш, газ босимининг , электр токидаги кучланишнинг пастлиги бўйича муожаатлар бўлди. “Ифтихор” маҳалласи, “Бўзқалъа” кўчасида истиқомат қилувчи Раҳимбоев Сапарбой маҳалладаги мактаб ёнига ўқувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳаракатланувчи йўл транспорт воситалари учун тезликни пасайтириш йўл белгиси қўйиб беришни сўраб мурожаат қилди. Мазкур масала юзасидан туман йўллардан фойдаланиш УК га керакли топшириқлар берилди. Шунингдек аҳоли томонидан маҳалладаги ногиронлар ва бугунги кунда уй шароитида даволанаётган беморларга нафақаларини биринчи бўлиб етказиш масаласи бўйича мурожаат бўлди. Прокурор Ж.Ҳотамов томонидан мазкур таклиф бўйича банк ва туман пенсия жамғармасига кўрсатма берлиб, мазкур шахсларнинг рўйхати шакллантирилиши, уларнинг нафақалари биринчи етказилиши таъминлаш чораларини кўришни топширди.Шундан кейин, Ж.Ҳотамов учрашувини “Катли” маҳалласида давом қилдирди. Маҳаллада фуқаролар билан мулоқот жараёнида асосан ички йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви ўтказиш бўйича мурожаатлар бўлди. Кўрилган муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилди.Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Декабрь 09, 2019
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 762 марта