САЙЛОВ-2019

Ўтаётган ҳар бир кун бизни 22 декабр куни Олий мажлис қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашлари депутатлиги учун бўлиб ўтадиган сайловларга яқинаштирмоқда. Сайлов жараёнларида ҳар бир сайловчига ўз истагини эркин ифода этиши учун шарт-шароит яратиб бериш муҳим аҳамиятга эга.
Туман ҳокими Ў.Машарипов тумандаги сайлов округлари ва сайлов участкаларининг тайёргарлик ҳолати билан танишди. Хусусан, 20 –сонли мактабда жойлашган 178-сайлов участкасини бориб кўрди. Сайловчиларни рўйҳатга олиш жараёни, участка раиси ва аъзолари хоналарининг шароити билан танишди. Улар билан суҳбатда бўлди. Шунингдек, 25-сонли мактабда жойлашган 26-сон Катли сайлов округи, 191-сайлов участкаси тайёргарлик жараёнларини ўрганди. Мавжуд муаммоларин жойида бартараф қилиш борасида масъулларга керакли топшириқларни берди.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Декабрь 09, 2019
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 775 марта