Рухсат бериш жараёни электронлаштирилди

Рухсатнома олиш учун ариза бериш, кўриб чиқиш, қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, уларни ўзгартириш, бекор қилиш ва тугатишнинг ягона тартиби белгиланди.
Қарор билан 27 та рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг паспортлари тасдиқланди.
Эндиликда барча аризалар электрон тарзда «Лицензия» ахборот тизими (лиcэнсе.гов.уз) орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида қабул қилинади.
Бу билан фуқароларнинг давлат органларига «бориш» ва «кутиш» каби ортиқча оворагарчиликларга чек қўйилди.
Рухсатномани олиш учун ариза ваколатли органга «Лицензия» АТ ёки ЙИДХП орқали тақдим этилади.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
Рухсатнома бериш ҳақидаги ариза биринчи марта кўриш жараёнида рухсат берилиши учун зарур ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ушбу аризани кўриб чиқиш рад қилинмасдан камчиликларни бартараф этиш учун талабгорга муддат берилиши белгиланди.
Талабгор рухсат бериш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган қароридан норози бўлса фақат судга мурожаат қилиш эмас, низони судгача кўриб чиқиш тартиби белгиланди.
Эндиликда рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги қарорларни республика даражасида қабул қилувчи ваколатли органларда мавжуд ходимлар орасидан 5 кишидан иборат шикоятларни кўриб чиқиш бўйича Апелляция кенгаши ташкил этилади.
Апелляция кенгаши низоларни тезкор кўриб чиқиб, қонуний ҳал қилиш имкониятини беради. Лекин фуқаролар хоҳласа апелляция кенгашига мурожаат қилмасдан тўғридан тўғри судга ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Мазкур қарор 2022 йил 1 мартдан кучга киради.
Манба: 86-сон қарор, 22.02.2022й.


Март 11, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 671 марта