Расмий муносабат

Хоразм вилояти Экология бошқармаси, Чап қирғоқ Амударё ИТҲБ хузиридаги Мелиоратив экспедицияси ҳамда Кадастр Агентлиги бўлими мутаҳассислари томонидан ишчи гуруҳ шакиллантирилиб мурожаатда кўрсатилган жойига чиқиб  ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида мурожаатда кўрсатилган ҳудуд туман ҳокимининг 2020 йил 13 августдаги №13/15 сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Хоразм вилояти бошқармасида хизмат қилиб келаётган ходимларига сотиш ҳуқуқисиз якка тартибда турар жой қуриши учун қишлоқ хўжалиги ерлари тойифасига кирмайдиган ердан бош лойиҳа асосида ажратиб берилган.
 
 Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019  йил 11 декабрдаги “Ўзбекистон Республиси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисида”ги Низомининг 5-боби 35-бандига асосан умумий чуқурлиги 5-10 метр бўлган каналлар ва каллектор тармоқлар нормал сув сатҳи чизиқлари бўйлаб камида 9.5-12 метр белгиланиши кўрсатилган.
 
 
 Юқоридагиларни инобатга олиб ушбу ҳудиддаги турар жойлар каллектор ҳимоя худудига кирмаслигини ва бирорта қонун бузилиш ҳолати юз бермаганини маълум қиламиз.

 

Янгибозор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати


Июль 23, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 518 марта