Расмий муносабат
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан “Ҳайват” маҳалласи “Обод маҳалла” дастурига киритилган. Шунга кўра, Республика бюджети маблағи ҳисобидан “Ҳайват” маҳалласида 1 та мактабгача таълим ташкилотини янгидан қуриш учун 3360.0 млн.сўм пул маблағи ажратилган ва электрон тендер савдолари орқали “Янгибозор қурилиш материаллари” хусусий корхонаси томонидан 3038.0 млн.сўмга ютиб олинган ҳамда қурилиш ишлари бугунги кунда бошланган.
Мурожаатда кўрсатилган ер майдони “Ҳайват” маҳалласи “Ҳамиша обод” кўчасида яшовчи Сапаров Мамат томонидан ноқонуний равишда, ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз кўп йиллардан буён фойдаланиб келинган. Ушбу ер майдони туман ҳокимлиги заҳира ер майдони ҳисобланган ва туман ҳокимининг 2021 йил 8 апрелдаги №893-сонли қарори билан янгидан мактабгача таълим ташкилоти қуриши учун танланган ва 0.35 га (3500 кв.м) ер майдони ажратиб берилган. Белгиланган тартибда қарорга асосан тегишли ташкилотлар томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 783 марта