Расмий муносабат
Янгибозор туман “Халқабод” ширкат хўжалигини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича қайта ташкил этиш комиссияси ва фуқаро М.Каримованинг ўртасидаги 23.08.2002 йилдаги олди-сотди шартномасига асосан Янгибозор туман “Халқабод” ширкат хўжалига тегишли бўлган
3-бўлимида жойлашган умумий ер майдони 2944,87 кв. метр бўлган (собиқ) болалар лагери забори М.Каримовага сотилган ва 15.12.2002 йилдаги қабул қилиш-топшириш далолатномасига асосан мазкур бино М.Каримова томонидан қабул қилиб олинган. Шундан кейин мулк эгаси М.Каримованинг туман ҳокими номига берган аризасига асосан унинг ўзига тегишли бўлган юқоридаги 2944,87 кв.метр нотурар ер майдони Янгибозор туман хокимининг 23.07.2011 йилдаги № 314-сонли қарори билан “Маҳалла гузари” қурилиш учун М.Каримованинг ўзига танлаб берилган.
Янгибозор тумани ҳокимининг 11.07.2015 йилдаги № 641- сонли қарори билан “Маҳалла гузари” қуриш учун танланган ер майдонида М.Каримова
томонидан 2 йил муддат давомида қурилиш ишлари амалга оширилмаганлиги сабабли Янгибозор туман ҳокимининг ер майдони танлаш тўғрисидаги 23.07.2011 йилдаги № 314-сонли қарори бекор қилиниб, ер майдони туман захира ер майдони ҳисобига қайтарилган. Орадан 2 (икки) йилдан ортиқ вақт ўтиб фуқаро М.Каримовга тегишли бўлган юқоридаги манзилда жойлашган нотурар ер майдонидаги болалар оромгохи(лагер)га туман ҳокими томонидан 21.09.2018 йилдаги №2735-сонли қарори билан эгалик ҳуқуқи белгиланган, аммо мазкур ер майдонда 2020 йилга қадар бирон-бир қурилиш ишлари амалга оширилмаган.
Янгибозор туман ҳокимининг 23.06.2020 йил №1286-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги
ПК-4602-сонли қарорига асосан фуқаро М.Каримовага тегишли бўлган юқоридаги 2944,87 кв. метр бўлган (собиқ) болалар лагери ер майдони Холмуратов Жабборберганга “Тозадўрман” маҳалла фуқаролар йиғини биносини қурганлиги учун “савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари” қуриш учун ажратиб берилган.
Тадбиркор Ж.Холмуратовга ажратиб берилган юқоридаги ер майдонини
Янгибозор туман ҳокимининг 21.09.2018 йилдаги №2735-сонли қарори билан М.Каримовага эгалик ҳуқуқи белгиланганлиги сабабли кейинчалик, яъни туман ҳокимининг 2020 йил 12 август кунги № 1314-сонли қарори билан юқоридаги ер майдонларига эгалик қилиш ҳуқуқи белгилаш ҳақидаги туман ҳокимининг 21.09.2018 йилдаги №2735-сонли қарори бекор қилинган.
Шундан кейин фуқаро М.Каримованинг Янгибозор туман маъмурий судига киргизган даъво аризасига асосан 2020 йил 08 октябрь куни маъмурий суднинг М.Каримованинг даъвосини қаноатлантириш ва туман ҳокимининг Ж.Холмуратовга ер майдони ажратиш тўғрисидаги 23.06.2020 йилдаги
№1286-сонли қарори ҳамда туман ҳокимининг 21.09.2018 йилдаги
№2735-сонли қарорини бекор қилиш ҳақидаги 2020 йил 12 август кунги
№ 1314-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан 3-2211-001/569-сонли ҳал қилув қарори қабул қилган.
Суд юқоридаги қарорларни ҳақиқий эмас деб топиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддаси 3-банди, яъни “фойдаланишдаги, ижрадаги ва мулк қилиб берилган ер участкасини бошқа шахсларга бериш (реализация қилиш) фақат ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилгандан кейин амалга оширилади” деб қўйлганлигини, юқоридаги ер майдони М.Каримовадан белгиланган тартибда олиб қўйилмасдан ва бу юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий тартиб таомиллари тўғрисида”ги қонун талаблари асосида манфаатдор томонларга огохлантириш хатлари берилмасдан ҳамда бу ҳолатни тегишли тартибда муҳокама қилмасдан олиб қўйилганлигини асос қилган.
Кейинчалик Янгибозор туман маъмурий суди томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорида кўрсатилган камчиликлар бартараф қилииб, М.Каримовага ажратиб берилган юқоридаги ер майдондан фойдаланишда у Ер кодексининг талабларини бузганлиги сабабли ер майдони белгиланган тартибда олиб қўйилиши ҳақида огохлантирилиб ва ушбу ҳолат белгиланган тартибда муҳокама қилиниб, шундан кейин Янгибозор туман ҳокимининг 2020 йил
10 октябрдаги № 1616-сонли қарорига асосан юқоридаги ер майдонга М.Каримованинг эгалик қилиш ҳуқуқини белгилаш ҳақидаги туман ҳокимининг 21.09.2018 йилдаги №2735-сонли қарори такроран бекор қилинган ва ер майдони туман ҳокимлиги захира ер майдонига ҳисобига қайтарилган.
Туман ҳокимининг 2020 йил 10 октябрдаги № 1616-сонли қарорига асосан захира ер майдони ҳисобига қайтарилган М.Каримовага тегишли бўлган юқоридаги 2944,87 кв. метр бўлган (собиқ) болалар лагери ер майдони Янгибозор туман хокимининг 24.04.2021 йилдаги № 884-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПК-4602-сонли қарорига асосан яна Ж.Холмуратовга “Тозадўрман” маҳалла фуқаролар йиғини биносини қурганлиги учун “савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари” қуриш учун ажратиб берилган.
2021 йил 15 июнь куни Хоразм вилоят қурилиш бошқармаси томонидан юқоридаги ҳолатлар юзасидан Янгибозор туман ҳокими номига тақдимнома киргизилиб, ушбу тақдимномада фуқаро М.Каримовага тегишли бўлган юқоридаги 2944,87 кв. метр бўлган (собиқ) болалар лагери ер майдонини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПК-4602-сонли қарорига асосан Ж.Холмуратовга “Тозадўрман” маҳалла фуқаролар йиғини биносини қурганлиги учун “савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари” қуриш учун ажратиб берилганлиги ҳақидаги туман ҳокимининг 24.04.2021 йилдаги № 884-сонли қарори нотўғри қабул қилинганлиги, шунинг учун ушбу қарорни бекор қилиб, уни қонунга мувофиқлаштириш лозимлиги сўралган. Аммо ушбу тақдимномада туман ҳокимининг 24.04.2021 йилдаги № 884-сонли қарори қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга номувофиқлиги асослантирилмаган.
Шунингдек, жорий йилнинг 2021 йил 22 июнь куни Янгибозор туман прокуратураси томонидан туман ҳокимининг 24.04.2021 йилдаги № 884-сонли қарорини бекор қилиш юзасидан № 4755М/21-516-сонли пратест киритилиб, унга кўра мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2019 йилдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошииш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги № 1023-сонли қарорининг
1-бандида “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкалари (кейинги ўринларда ер участкалари деб аталади) тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ер участкаларини тақдим этиш ҳоллари бундан мустасно” деб кўрсатилган нормага ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилаи қўллаб қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги 2020 йил 18 февралдаги ПК-4602-сонли қарорининг 10-бандида “Инвесторларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун (келишув бўйича ёки комплекслар билан бир бинода ёхуд бошқа жойда) жойнинг ташқи меъморий қиёфасига мос келадиган, қурилиш учун ажратилган комплекслардан кичик бўлмаган майдонга эга бўлган комплексларга туташ қўшимча шунга ўхшаш объектлар ҳам ажратилади.” Деб кўрсатилган нормаларига зид равишда чиқарилганлиги қайд қилинган.
Юқоридаги тақдимнома ва протеслар туман ҳокимлиги томонидан тузилган комиссия ва манфаатдор томонлар иштирокида Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида”ги қонуни талаблари асосида кўриб чиқилди ва илгари М.Каримовага тегишли бўлган 2944,87 кв. метр бўлган (собиқ) болалар лагери ер майдонини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПК-4602-сонли қарорига асосан Ж.Холмуратовга “Тозадўрман” маҳалла фуқаролар йиғини биносини қурганлиги учун “савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари” қуриш учун ажратиб берилганлиги ҳақидаги туман ҳокимининг 24.04.2021 йилдаги № 884-сонли қарори қонун талаблари мос равишда чиқарилганлиги сабабли ўз кучида қолдирилиши ва туман прокуратурасининг 2021 йил 22 июнь кунги туман ҳокимининг 24.04.2021 йилдаги № 884-сонли қарорини бекор қилиш юзасидан берилган № 4755М/21-516-сонли пратести рад қилиниши юзасидан хулосага келинган.
Фуқарога ушбу жавоб хатидан норози бўлса Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига асосан юқори ташкилотларга мурожаат қилиши ва туман ҳокимининг 24.04.2021 йилдаги № 884-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан эса белгиланган тартибда тегишли маъмурий судларга даъво аризаси киритиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилган.
P.S. “Қонун доирасида”нинг ижтимоий тармоқлар орқали “Янгибозор туманида ноқонунийлик фош қилинди” сарлавҳаси (сарлавҳа таҳрирсиз берилмоқда) билан беришга ҳеч қандай асос йўқ. Бу - масалани бўрттириш, кенг омманинг диққат-эътиборини видеолавҳага қаратиш мақсадида фойдаланилган.
Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 686 марта