РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда “Янгибозор кўчасидаги аянчли аҳвол”  номли видео хабар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан шуни маълум қиламизки, юқорида таъмирга муҳтож деб кўрсатилган йўл 4к 928а “Янгибозор шаҳарчасига шохобча” йўли бўлиб, туман марказидан ўтиб, туман тиббиёт бирлашмасига боради. Асфальт қоплама қуриш ишлари об-ҳаво қизиши билан Жалоладдин Мангуберди кўчаси билан биргаликда бошланиши режалаштирилган. Мазкур масала юзасидан аҳолига тушунтириш ишлари олиб борилган.

Шунингдек, лавҳадаги интервию берган шахслар Янгибозор фуқаролари эмаслигини ва интервию жараёни ёз мавсумида  бошқа ҳудудда бўлганлигини маълум қиламиз.

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Февраль 10, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 731 марта