Прокурор ва ёшлар учрашуви

Янгибозор туман прокурори Ш.Ибрахимов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган “Ёшларга оид давлат сиёсати сохасидаги ишлар натижадорлигини ошириш борасида долзарб вазифалар тўғрисида”ги 58-сонли йиғилиш баёнининг ижросини таъминлаш, шунингдек, жамиятда ёшларнинг рўли ва обрўсини кўтариш, ёшлар ташкилотлари орқали ёш авлод муаммоларининг ичига чуқурроқ кириб бориш ва уларни бартараф этиш, келажагимиз бўлмиш ёшлар билан доимий мулоқотда бўлиш ҳамда уларни эшитиб, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман "Истироҳат боғи"да Дўстлик маҳалласи "Ёшлар дафтари" рўйхатига киритилган ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Хусусан, учрашувга тегишли соҳа раҳбарлари ва мутахассислари, ҳудуд раҳбарлари ва мазкур маҳалла яқинидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари таклиф этилиб, ушбу фуқароларга ер майдонлари, кредит маблағлари ажратиб бериш ҳамда уларнинг бандлигини таъминлаш масалалари муҳокама этилди.


Шунингдек, учрашув давомида мазкур ёшларнинг ўзларини қийнаб келаётган муаммолари ўрганилиб, уларни ижобий ҳал этиш тўғрисида тегишли ходимларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот ҳизмати


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Июнь 07, 2021 - Автор: Allabergenov Dilmurod