Пресс-тур ташкил этилди

Байрам арафасида Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-турда туманда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, хусусан, Истироҳат боғидаги ўзгаришлар, туман ҳокимлиги биносида барпо этилаётган кутубхона иштирокчиларга таништирилди. Унда туман ҳокими Ў.Қурбанов, маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Б.Абдиримов, масъуллар, туманлар Ахборот хизмати раҳбарлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар қатнашди.

Дастлаб меҳмонлар энг замонавий жиҳозлар билан таъминланган, 50 минг китобни ўзига сиғдира оладиган кутубхона билан танишдилар. Шундан кейин буюк алломаларимиз ва тарихий қахрамонларимиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида ўрнатилган бюстларнинг очилиш тадбирида иштирок қилдилар. Шунингдек, пресс-тур қатнашчилари марказий Истироҳат боғида олиб борилган янгиланишлар билан танишди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Сентябрь 03, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 619 марта