Пенсияга чиқишда иш штажини тасдиқлаш тўғрисида

 

 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 42-модда. Иш стажини тасдиқлаш тартиби кўрсатиб ўтилган. Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.

Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) ёки унда тегишли ёзувлар мавжуд бўлмаган тақдирда иш стажини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

            2005 йил 1 январдан 2015 йил 31 декабргача бўлган давр оралиғида жамғарилиб бориладиган пенсия дафтарчасига тушган бадаллар орқали стаж олинади.

           2016 йил 1 январдан хозирги кунгача бўлган даврда Солик кўмитасига ўтган суғурта бадаллари орқали иш стажини тасдиқлаш амалга оширилади.

 

 

 


Июль 30, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 302 марта