Паҳлвон Махмуд маҳалласида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди

Шунингдек, шу ернинг ўзида тадбиркорликни йўлга қўйиш истагида бўлган “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтари” да рўйхатда турган фуқароларга имтиёзи кредитлар тавсия этилди.

19 нафар ишсиз фуқаролар турли корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилди.

14 нафар ёшга Янгибозор касб -ҳунарга ўқитиш марказига тикувчилик йўналишига ўқишга йўлланма берилди. 31 нафар фуқарога меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳат берилди.

Белгиланган режа асосида бўш иш ўринлари ярмаркаси туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан ҳар бир маҳаллада ўтказиб борилади.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Июнь 09, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 356 марта