ПАХТА КАРВОНИ ЮРДИ

Бугун Янгибозор туманида 2021 йил ҳосили учун етиштирилган пахта йиғим-терим мавсумининг рамзий бошланиши ҳисобланган “Ҳосил карвони” тадбири ташкил этилди.


Тадбирда туман ҳокими Ўктам Қурбанов, сектор раҳбарлари, туман имом-хатиби, меҳнат фахрийлари ва фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этдилар.


Жорий йилда туманда 8 минг 900 гектар ер майдонига “Хоразм-150” "Султон" навли чигит экилган бўлиб, фермерлар кластерга 28300 тонна пахта хомашёсини сотишни режалаштирган.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.


Сентябрь 10, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 626 марта