Олтинкўл маҳалласида тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрик давомида 295 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Унда касаллик аниқланган 38 нафар беморларга амбулатор шароитда даволанишга тавсия берилди, 6 нафар беморлар туман шифохонасига 4 нафари вилоят муассасаларида даволаниш учун йўлланма берилди, 38 нафар беморга 56 турдаги бепул дори воситалари тарқатилди.

Тиббий кўрикга кардиолог, травматолог, невропатолог, хирург, педиатр, офтальмолог, ЛОР, уролог,эндокринолог, акушер-гинеколог, нейрохирург, дерматолог, фтизиатр, педиатр, болалар неврологи мутахассислари, УТТ ,ЭКГ, лаборатория, Республика ихтисослашган кўз микрохирургияси маркази Хоразм филиалининг “Мобил поликлиника”си жалб этилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги матбуот хизмати


Октябрь 10, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 245 марта