Олдин хабар берганимиздек тумандаги 6-сонли мактаб ҳовлиси ноанъанавий тарзда безатилиб, кўпчиликнинг эътиборини тортган эди

Олдин хабар берганимиздек тумандаги 6-сонли мактаб ҳовлиси ноанъанавий тарзда безатилиб, кўпчиликнинг эътиборини тортган эди.

Бугун худди шу мактабда тумандаги мактаб директорлари иштирокида семинар ўтказилди. Семинарда туман ҳокими Ў.Қурбанов, туман прокурори Ш.Ибраҳимов қатнашди.

Эски нарсалардан, тошлардан яратилган композициялар, ҳайкалтарошлик тўгараги аъзолари томонидан ўрнатилган турли ҳайкалчалар мактаб ҳовлисига ўзгача кўрк бағишлаган. Шунингдек мактаб ҳовлисида шахмат доскаси, ўқувчилар учун баседка ҳам яратилган. Семинар давомида ана шундай кўринишда бошқа мактаб ҳовлиларини ҳам безатилишига аҳамият қаратиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.


Апрель 28, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 559 марта