Оғир ижтимоий вазиятдаги аёллар қўллаб-қувватланмоқда
“Жайҳун” тумандаги чекка ҳудудлардан саналади. Ҳудуднинг иқтисодий аҳволини кўтариш, аҳоли турмуш тарзини янада яхшилаш, иш билан таъминлаш даражасини ошириш борасида кенг кўламда ишлар амалга оширилмоқда. Маҳаллани ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш бўйича туман ҳокими қарор лойиҳаси тайёрланиб, унда бўш турган обеъктлардан мақсадли фойдаланиш, шу билан биргаликда ишлаб чиқариш кичик корхоналари фаолиятини, маиший хизматни йўлга қўйиш, интернет тизимини яхшилаш кўзда тутилган. Мавжуд 12 та бўш турган объектнинг фаолиятини тиклаш, ишга тушириш орқали 65 та иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда. Тез кунларда ҳудудда паррандачилик комплекси ҳам ташкил қилинади ва маҳалладаги 18 нафар фуқаро иш билан таъминланади. Шунингдек, ҳудудда қуёнчилик соҳасида Жайҳун мисолида мини кластер ташкил қилиш ишлари бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.
Республика Касаба уюшмаси Федерацияси томонидан оғир ижтимоий вазиятдаги аёлларни қўллаб-қувватлаш, оиалавий даромадини ошириш, бандлик имкониятини таъминлаш мақсадида тумандаги 12 та оилага қорамол берилди, шундан учта оила Жайҳун маҳалласида истиқомат қилади. Маҳалладаги 6 та ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилага эса иссиқхона қуриб берилди. Шу билан биргаликда, тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар ҳомийлигида ҳудуддаги 5 та оилага парранда, 4 та оилага қуён кўпайтириш ва иш бандлигини таъминлаш мақсадида олиб берилди.
Бир сўз билан айтганда бугун маҳалла ўзгача қиёфада, янгиланиш арафасида. Туман ҳокими ташаббуси билан ҳуддудаги мактабгача таълим муассасаси, қишлоқ врачлик пунктлари мукаммал таъмирланмоқда. Мустақиллик арафасида таъмирлаш ишлари якунланиб, фойдаланиш учун топширилади. Амалга оширилаётган ишлардан миннатдор жайҳунликлар бирдамликда маҳалла ободлигига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Янгибозор туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 786 марта