Одам савдоси –аср муаммоси
2020-йил 17-августь кунидаги Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги” қонуннинг янги тахрирдагиси қабул қилингани одам савдосига оид ноқонуний ҳаракатларга қарши тадбирлар, давлат ва жамоат органлари томонидан бажариладиган энг муҳим вазифаларни белгилаб беради. Ушбу қонун орақали фуқароларимиз ҳаёти ва саломатлиги, шаъни ва қадр-қимматини жиноятчиларнинг тажовизидан ҳимоялаб, инсон ва унинг ҳуқуқлари, манфаатлари энг олий қадрият деган улуғ ғояни рўёбга чиқаришга қаратилгани билан диққатга сазовардир.Одам савдоси қурбонларига айланган шахсларни ҳуқуқий ҳимоялаш, уларни ижтимоий, иқтисодждий ва тиббий-руҳий жиҳатдан реабилитация қилиш давлатимиз ва жамиятимиз одлдида турган долзарб вазифалардан ҳисобланади. Хулоса қилиб айтганда, одам савдосининг ҳар қандай кўринишига қарши курашиш ҳалқаро ва минтақавий даражада жиддий ёндашув ва ўзаро ҳамкорликка асослансагина яхши самара беради. Зеро, одам савдоси, унинг инсоний ҳуқуқ ва эркинликларини ғайриқонуний ва ғайри ахлоқий равишда айнан инсон томонидан камситилиши, йўққа чиқарилиши-кечириб бўлмас жиноят.
Б.Х.Юлдашев,
Янгибозор туман ИИБ ТЭҚКГ ходими.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 795 марта