Очиқ мулоқот ўтказилди

 

Унда туман ҳокими Ў.Қурбанов, ттегишли мутасаддилар, оммавий ахборот ходимлари иштирок этди. Очиқ мулоқот доирасида жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли ер участкаларини хусусийлаштириши мумкинлигига оид тегишли қонун ва ҳукумат қарори юзасидан қилинган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди. Айтиш жоизки, эндиликда ер участкасига мулк ҳуқуқи белгилангандан сўнг ерни мулкдордан фақат сотиб олиш мумкин бўлади. Агар фуқаро ер участкасини бериш ёки сотишни истамаса, уни давлат ва жамият эҳтиёжлари учун шунчаки олиб қўйилишига йўл берилмайди.   

Мулоқот давомида мавзу юзасидан берилган саволларга жавоблар берилди.

 


Ноябрь 11, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 279 марта