Очиқ мулоқот ўтказилди

“Аёллар дафтари”нинг 3-босқичига киритилган жами 2 минг 670 нафар хотин-қизлардан 2 минг 656 нафарига яъни 99,48 фоизига амалий ёрдамлар кўрсатилган. Хусусан,  ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёлларни бандлиги таъминлаш борасида вилоят бўйича  жами 1 минг 410 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб шундан 1 минг 403 нафарининг яъни 99,5%ининг бандлиги таъминланди ва бу тоифадаги хотин-қизларга жами 25 млн сўм ажратилди.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногирони бўлган хотин-қизлар тоифасига 309 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, шундан 305 нафарига яъни 98,7 фоизига
383 млн 900 минг сўм миқдорда
бир марталик моддий ёрдамлар ажратилди. Ушбу тоифанинг уй-жой таъмирга муҳтож хотин-қизлар сони 14 нафар бўлиб, шундан 14 нафарининг яъни 100,0%ининг ҳам уй-жойлари таъмирланган бўлиб жами 75 млн 100 минг сўм маблағ ажратилди.

Уларнинг 99 нафарига 22 млн сўмлик қўшимча ёрдамлар (тикув машинаси, озиқ-овқат ва ҳ.к) кўрсатилди.

 Очиқ мулоқот давомида айнан шу ва ўтган йил мобайнида амалга оширилган ишлар бўйича саволларга жавоблар берилди. Шунингдек, жорий йилдаги режалар хусусида гаплашилди.

 


Январь 25, 2024
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 198 марта