Очиқ мулоқот ўтказилди

 

Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, соҳага оид масъуллар, маҳалла раислари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари қатнашди. Мулоқот давомида “Маҳаллабай” ишлаш тизимидан кўзланган асосий мақсад тумандаги “аёллар”, “ёшлар” дафтарига киритилган фуқароларни доимий иш билан банд қилиш, имтиёзли банк кредитларидан самарали фойдаланиш шунингдек тадбиркорликка кенг жалб қилиш, бизнес лойиҳаларини шакллантиришда кўмаклашиш масалаларида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати


Июль 27, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 539 марта