Обод бўлаётган Гулистон

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширишни изчил давом эттириш орқали ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш мақсад қилинган.


Айни кунларда Янгибозор туманидаги “Гулистон” маҳалласида ҳам “Обод маҳалла” дастури доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Маҳалланинг ички кўчаларига 500 метр узунликда асфальт ётқизилди, яна 675 м узунликдаги йўлни асфальт қилиш режалаштирилган. 4 км узунликдаги ички йўлларга тош ётқизилди, 1,2 км пиёдалар йўлаги қурилди. 0,2 км электр линиялари тортилди.

Янгибозор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати


Июль 22, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 587 марта