ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Янги очилган Маданият марказида Ёшларга оид Давлат сиёсати тўғрисидаги Қонун ижросини таъминлаш, 2019 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан учрашувдаги белгилаган топшириқ ва таклифлари ижроси юзасидан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.
Учрашувда ёшлар турли муаммолар, таклифлар билдиришди. Туманда “Ҳоким степендияси”ни жорий қилиш, туманда “Ижодкор ёшлар” шеърият клубини, “Ёш актёрлар” театр клубини ташкил қилиш бўйича ташаббуслар билан чиқишди. Тадбирда ўқувчи-ёшлар муваффақиятлари, эришган ютуқлари тўғрисида гапирдилар, шеърлар, қўшиқлар айтдилар. Ёшлар томонидан билдирилган масалалар, муаммо ва таклифлар ҳоким томонидан маъқулланиб, бажарилиши юзасидан керакли вазифалар белгилаб олинди. Фаолларга эзгу тилакларини билдириб, А.Қодирийнинг “Ўтган кунлар” романини совға қилди. Учрашув сўнгида туман ҳокими Ў.Машарипов ёшлар билан эсталик учун суратга тушди.
Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 1005 марта