ҲОКИМ ТЎГАРАКЛАР ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

Бошқирших қишлоғидаги “Маданият маркази”да туман ҳокими Ў.Машарипов очилиш тадбиридан сўнг вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Ш.Яхшибоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Ҳ.Абдукаримов, туман сектор раҳбарлари, фахрийлар билан биргаликда марказдаги яратилган имкониятлар, шароитлар ва ташкил қилинган тўгараклар фаолияти билан танишди. Тўгарак аъзолари меҳмонларга ўз иқтидорини намойиш қилдилар. Ҳар бир тўгарак хоналарида шуғилланаётган  ёшларнинг ўткир нафасини сезиб, англаб, жарангдор овозини эшитиб, уларнинг дадиллиги ва шижоатига гувоҳ бўлиб хулоса қиласизки улар -  эртанги кунимизнинг ҳақиқий эгаларидир.

 

Туман ҳокимлиги АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Январь 10, 2020
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 950 марта