O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI YANGIBOZOR TUMANI HOKIMINING QARORI

26.03.2021 №599

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги ПҚ-4602-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, “ELEGANT MED SENTR” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Собировнинг туман ҳокими номига “Наврўз” маҳалласи ҳудудидан “Диагностика ва даволаш маркази” қурилиши учун ер майдони ажратиб беришини сўраб ёзган ёзишмасини, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг, туман фавқулодда вазиятлар бўлимининг, Янгибозор тумани СЭО ва ЖСХ бўлимининг ижобий хулосаларига ҳамда туман ҳокимлигида қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг далолатномаларини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6,10,25-моддаларига асосланиб,

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

 

  1. “ELEGANT MED SENTR” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Собировнинг туман ҳокими номига ёзган ёзишмаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сонли қарори, туман ҳокимлиги билан “ELEGANT MED SENTR” масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.Собиров ўртасида 27 февраль 2021 йилда тузилган 03-сонли келишув шартномаси, туман ҳокимлигида қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг далолатномаси ва бошқа тўпланган ҳужжатлар маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Фуқаро Собиров Азаматга Ўзбекистон Республикаси Президентининг
    2020 йил 18 февралдаги ПҚ-4602-сонли қарорига асосан, “Наврўз” маҳалласи ҳудудида тасдиқланган намунавий лойиҳа асосида маҳалланинг маъмурий биносини қуриб бериш эвазига, “Наврўз” маҳалласи ҳудудида “Диагностика ва даволаш маркази” қурилиши учун 0,1 гектар (1000,0 кв.м) ер майдони ажратилсин.
  3. Буюртмачи “ELEGANT MED SENTR” масъулияти чекланган жамияти раҳбарига:

-  Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлатиш учун мурожаат этиш;

-  Тегишли тартибда қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлатиш ва тасдиқлатиш;

-  Ер участкасига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсларга бегоналаштирмаслик, ер участкасида қурилиб фойдаланишга қабул қилинган объект фаолият турини ўзгартирмаслик;

 - “Ер кодекси”нинг 36-моддаси 10-бандига асосан ажратилган ер майдонини          2 (икки) йил муддат ичида ўзлаштирилмаса ушбу қарор бекор қилиниши қайд қилинсин.

  1. Туман қурилиш бўлими (О.Давлетов) га ушбу қарорга асосан белгиланган тартибда ажратилган ер майдонини бош лойиҳа асосида жойида (натурада) далолатнома асосида белгилаб бериш ҳамда қурилишини шаҳарсозлик норма-қоидалари асосида назорат қилиш топширилсин.
  2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига ушбу ажратилган ер майдонини ҳисобга олиш ва ер кадастр китобига тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси (Ў.Аширов)га белгиланган тартибда солиққа тортиш вазифалари топширилсин.
  3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари в.в.б. Н.Мадаминов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Янгибозор тумани ҳокими                                                           Ў.Курбанов

 


Март 26, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 869 марта