O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI YANGIBOZOR TUMANI HOKIMINING QARORI

2021 йил “29” aprel                          № 924                                  Yangibozor tumani

 

Янгибозор туман “Бўстон” маҳалласида яшовчи фуқаро Сабиров Ғафур Маматсалийевичга деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида

 

          Янгибозор туман “Бўстон” маҳалласида яшовчи Сабиров Ғафур Маматсалийевичнинг туман ҳокими номига деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб ёзган аризаси юзасидан туманда ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг хулосасини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-, 55-моддалари, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг
6-, 8-моддалари ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг  6-, 10-, 25-моддаларига асосан,

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

          1.Янгибозор туман “Бўстон” маҳалласида яшовчи Сабиров Ғафур Маматсалийевичнинг туман ҳокими номига деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб ёзган аризаси юзасидан туман ҳокимлиги хузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг хулосаси маъқуллансин.

          2.Фуқаро Сабиров Ғафур Маматсалийевичга “Бўстон” массиви худудидаги туман ҳокимлиги заҳирасида турган 0.1 гектар ер майдони ажратилсин ва шу орқали умумий ҳисобда 0.35 гектар ер участкасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда деҳқон хўжалиги ташкил қилишга рухсат берилсин.

3.Кадастр агентлигининг Янгибозор туман бўлими (Р.Рахимов)га ва тегишли ташкилотларга ўз хужжатларига қонунда белгиланган тартибда ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин. 

4.Фуқаро Ғ.Собировга Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, деҳқон хўжалигини давлат хизматлари марказларига шахсан ташрифи воситасида ёки Ўзбекистон Республикаси давлат хизматларининг Ягона интерактив портали орқали ҳисобга қўйиш ёки давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси топширилсин.

 

5.Фуқаро Ғ.Собиров деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер участкаларидан Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ фойдаланиши шартлиги белгилансин.

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

                Туман ҳокими                                        Ў.Курбанов


Апрель 29, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 599 марта