O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI YANGIBOZOR TUMANI HOKIMINING QARORI

      2021 йил 29 aprel                                № 923                                   Yangibozor tumani

 

 

Янгибозор туман “Навбахор” маҳалласида яшовчи фуқаро Сабиров Санжар Гулимбаевичга деҳқон хўжалиги учун қўшимча ер майдони ажратиш тўғрисида

 

          Янгибозор туман “Навбахор” маҳалласида яшовчи Сабиров Санжар Гулимбаевичнинг туман ҳокими номига деҳқон хўжалигига лимонария қилиш учун қўшимча ер майдони ажратиб беришни сўраб ёзган аризаси юзасидан туманда ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясининг хулосасини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6-, 55-моддалари, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг 6-, 8-моддалари ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг  6-, 10-, 25-моддаларига асосан,

 

 

Қ А Р О Р     Қ И Л А М А Н:

 

 

          1.Янгибозор туман “Навбахор” маҳалласида яшовчи Сабиров Санжар Гулимбаевичнинг туман ҳокими номига деҳқон хўжалигига лимонария қилиш учун қўшимча ер майдони ажратиб беришни сўраб ёзган аризаси юзасидан туман ҳокимлиги хузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссиясининг хулосаси маъқуллансин.

          2.Фуқаро С.Сабировга “Навбахор” маҳалласи худудидаги туман ҳокимлиги заҳирасида турган 0.16 гектар ер майдони лимонария қилиш учун ажратилсин ва шу орқали дехқон хўжалигининг умумий ер участкаси 0.51 гектар қилиб белгилансин.

         3.Янгибозор туман ҳокимининг 2021 йил 18 февралдаги 239-сонли қарори ўз кучини йўқотган ҳисоблансин.

4.Кадастр агентлигининг Янгибозор туман бўлими (Р.Рахимов)га ва тегишли ташкилотларга ўз хужжатларига қонунда белгиланган тартибда ўзгартириш киритиш вазифаси юклатилсин. 

5.Фуқаро С.Собировга Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ, деҳқон хўжалигини давлат хизматлари марказларига шахсан ташрифи воситасида ёки Ўзбекистон Республикаси давлат хизматларининг Ягона интерактив портали орқали ҳисобга қўйиш ёки давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси топширилсин.

6.Фуқаро С.Собиров деҳқон хўжалиги учун ажратилган ер участкаларидан Ўзбекистон Республикасининг “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасига мувофиқ фойдаланиши шартлиги белгилансин.

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

 

                Туман ҳокими                                        Ў.Курбанов


Апрель 29, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 635 марта