O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI YANGIBOZOR TUMANI HOKIMINING QARORI
2021 yil “ 2 ” iyun № 1169 Yangibozor tumani
Туманда ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишни тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида
Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддалари, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш
ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 8, 12-моддаларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган “Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 7-банди ижросини таъминлаш мақсадида,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Қуйидагилар:
Ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш тартиби (кейинги ўринларда -Тартиб)1-иловага;
Жисмоний шахсларнинг ҳаётий зарур эҳтиёжлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик дунёси объектларини, уларнинг қисмлари, мевалари
ва маҳсулларини атроф табиий ўсиш муҳитидан умумий фойдаланиш учун ажратиб олиш меъёрлари (кейинги ўринларда – Меъёрлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Янгибозор туман инспекцияси (И.Қўчқаров)жисмоний шахслар томонидан ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланишда ушбу қарор билан тасдиқланган Тартиб ва Меъёрларга амал қилиниши устидан назорат ўрнатсин.
- Янгибозор туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (У.Нурметова) ҳамда “Янгибозор кўзгуси” редакцияси (Ў.Яхшимуратов) ушбу қарорни ҳокимликнинг расмий нашри ҳисобланган “Янгибозор кўзгуси” газетасида эълон қилиниши ва “yangibozor.uz” веб-сайтига жойлаштиришини таъминлаш юклатилсин.
- Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
- Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокиминингбиринчи ўринбосари Ж.Халметовзиммасига юклансин.
Янгибозор туман ҳокими в.в.б Ж.Халметов
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 480 марта