O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI YANGIBOZOR TUMANI HOKIMINING QARORI

  2021 yil  “31 ”    may                       № 1157                           Yangibozor tumani

 

 

Янгибозор туманида транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 377-сонли Қарори, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6, 25-моддаларига мувофиқ;  

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Янгибозор туманида пиёдалар ва транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларини олдини олиш мақсадида, туманнинг “Ж.Мангуберди” кўчасининг ҳар иккала томонига 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатишга,

- туманнинг “Фидокор” кўчасидаги “Деҳқон бозори” олдига 300 метр масофада тирбандликни олдини олиш мақсадида 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатишга рухсат берилсин.

  1. Янгибозор туман ИИБ (А.Машарипов), туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (И.Нурметов) ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси (Д.Эркаев) мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган манзилга 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатилишини таъминласинлар ва доимий назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
  2. Мазкур қарор Янгибозор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Янгибозор кўзгуси” газетаси (Ў.Яхшимуратов) ҳамда расмий веб-сайти (У.Нурметова)да эълон қилинсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари в.б М.Самандаров зиммасига юклатилсин.

 

Янгибозор туман ҳокими в.в.б                                                           Ж.Халметов


Май 31, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 723 марта