O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI XORAZM VILOYATI YANGIBOZOR TUMANI HOKIMINING QARORI

  2021 yil  “ 31  ”    may                       № 1158                      Yangibozor tumani

 

 

Янгибозор туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш юзасидан тумандаги умумтаълим муассасаларининг микроҳудудларини белгилаш тўғрисида

 

“Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистан Республикаси Қонунининг 6, 25-моддалари, “Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг 27-моддаси, Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги
140-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим тўғрисида”ги Низомнинг 39-бандига асосан, туманда мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга қамраб олиш жараёнида умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд)ни аниқ белгилаб олиш мақсадида;

 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

  1. Янгибозор туманида мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш бўйича умумтаълим муассасаларига бириктирилган ҳудудлар (микроҳудуд) иловага асосан тасдиқлансин.
  2. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Базарбаев), туман халқ таълими бўлими (Г.Жуманова), тумандаги умумтаълим муассасалари раҳбарлари зиммасига мактаб ёшидаги болаларни умумий ўрта таълимга тўлиқ қамраб олиш, ўқувчиларнинг дарсларга қатнашиш ҳолати юзасидан мониторинг олиб бориш ва унинг натижасида аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш вазифаси топширилсин.
  3. Белгилансинки, тумандаги умумтаълим муассасалар раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади.
  4. Янгибозор туман ҳокимлиги ахборот хизмати (У.Нурметова) ҳамда “Янгибозор кўзгуси” редакцияси (Ў.Яхшимуратов) зиммасига, ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий нашри ҳисобланган “Янгибозор кўзгуси” газетасида эълон қилиниши ва “yangibozor.uz” веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш юклатилсин.
  5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
  6. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Янгибозор туман ҳокимининг 2019 йил 19 августдаги 5915-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  7. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Базарбаев зиммасига юклатилсин.

 

 

Янгибозор туман ҳокими в.в.б                                 Ж.Халметов


Май 31, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 598 марта