Ногиронлик даврида танаффуслар бўлганда пенсия тўлашни қайта давом эттириш шартлари кўрсатиб ўтилган.

Агар ногирон узрсиз сабабларга кўра белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтиш учун ТМЭКга бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб қўйилади, уни яна ногирон деб тан олинган тақдирда тўхтатиб қўйилган кундан, лекин кўпи билан ўтган бир ойдан бошлаб пенсия тўлаш давом эттирилади.

Узрли сабабга кўра қайта кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилганда, агар ТМЭК уни ана шу даврда ногирон бўлган деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб қўйилган кундан бошлаб то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан ўтган уч йил учун давом эттирилади. Бунда ногирон қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади.

Умумий касаллик оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронга меҳнат қобилияти тикланганлиги сабабли пенсия тўлаш тўхтатилган ёки узрсиз сабабларга кўра қайта кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида тўхтатиб қўйилган бўлса, уни яна ногирон деб тан олинган тақдирда, агар пенсияни тўлаш тўхтатилганидан кейин беш йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, илгари тайинланган пенсияни тўлаш ногиронлик белгиланган кундан бошлаб давом эттирилади. Агар беш йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, пенсия яна умумий асосларда тайинланади.

Ж.Қадамбаев

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Янгибозор

тумани бўлими мутахасиси.                                                               

 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Ноябрь 05, 2022 - Автор: Umida Nurmetova