Ногиронлик аравачалари топширилди

Темур Пўлатов болаликдан ногирон. Янгибозор туманининг “Ширинлар” маҳалласида оддий бир оилада истиқомат қилади. 30 ёшни қаршилаётган бу инсондаги сабр ва матонатнинг чеки йўқдек, гўё. Ана шу матонат туфайли ҳам ҳаракат қилишдан, интилишдан, ҳаётга ташналикдан чарчамайди.

      Темур туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига ногиронлик аравачаси зарур эканлигини билдириб мурожаат қилган эди. Байрам арафасида Т.Пўлатовга ногиронлик аравачаси етказилди. Вилоят тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Абдураҳманов, туман ҳокими ўринбосари Ш.Базарбоев, туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходимлари томнидан Т.Пўлатов ва бошқа ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар хонадонида бўлишди. Уларга ногиронлик аравачалари топширилиб, мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами билан самимий қутлашди.

 

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

 

 

 


Август 25, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 894 марта