Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланди
                                        


Бу ердаги халқ сайлида азалий урф-одатларимизга мувофиқ кўргазмалар ташкил этилди.
Баҳорий таомлар, ширмой кулчалару патирлар, дошқозонларда тайёрланган сумалак дастурхонларга тортилди. Баҳорий гўзалликка мос қизлар ўзбекона одатларга биноан келинсаломлар қилдилар.
Байрамда турли халқ ва спорт ўйинлари, лапару айтишувлар, айниқса, ўлмас қадриятларимизни намойиш этишга кенг ўрин берилди.Кексалар юртимиз тинчлиги, фарзандларимиз омонлиги, деҳқончилигимиз баракаси учун дуога қўл очдилар.
Тадбирда туман ҳокими Руслан Жуманиязов иштирок қилиб, туман аҳлини байрам билан қутлади.
                         Март 19, 2025 
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 154 марта
                        
                            
                                
                                
                                
                                
                            
                        
                    
                Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 154 марта
                                