Наврўз байрами арафасида туман ҳокимлиги томонидан Миржалол Мақсудовга уй берилди

-Чексиз миннатдорман. Энди келадиган маконим, уйим бор. Менга берилган бу ишончни, эътиборни ватанимга хизмат қилиб оқлайман,-дейди Миржалол.

Уч хонали уй маиший техникалар билан тўлдирилди. Миржалол ҳозирги кунда Урганч шаҳридаги олимпия захиралари коллежида таҳсил олади. Велоспорт билан шуғулланиб келаётган Миржалол юксак ўринларни эгаллаб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш ниятида.

Янгибозор туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


Март 20, 2021
Муҳаррир:
Кўришлар сони: 601 марта