Мустақиллик арафасида марказий туман Истироҳат боғи таъмирланиб, рангли фаввора ишга туширилди.

Мустақиллик арафасида марказий туман Истироҳат боғи таъмирланиб, рангли фаввора ишга туширилди.

Тарихда из қолдирган Аз-Замаҳшарий, Паҳлвон Махмуд, Тўмарис, Беруний, Ал-Хоразмий, ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Ал-Бухорий, Темур Малик, Навоий каби буюк алломаларимиз, қахрамонларимизнинг бюстлари ўрнатилди. Очилиш тадбирида туман ҳокими Ў.Қурбанов, Маъанавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Б.Абдиримов, ОАВ вакиллари ва блогерлар, туман ҳокими ўринбосарлари, идора ташкилот раҳбарлари, фахрийлар иштирок этди.


Маълумки, эл-юртимиз ўзининг қадимий ўтмиши давомида шонли воқеаларни, турли синов ва қийинчиликларни, зафарли даврлар билан бирга, фожиали кунларни ҳам бошидан кечирган.
Бугун мана шу боғда яратилган боболаримиз сиймоларида тарихнинг жангоҳли майдонларида кечган кураш, ватан учун, тинчлик учун қилинган жасорат, мардлик, бугунги авлоднинг келажаги учун яшалган умрни англашимиз мумкин.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хтзмати


Сентябрь 02, 2021
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 504 марта