Муборак Артиқова ҳоким қабулида бўлиб, ижтимоий ёрдам кўрсатиш ва бошқа муаммоларини ўрганиб, ҳал қилишда амалий ёрдам сўради

Туман раҳбари томонидан ушбу оилага кўмак бериш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Қисқа муддатда мурожаат юзасидан М.Артиқованинг уйидаги иситиш тизими таъмирланди, оилага кўмир, озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Ичимлик суви ва бошқа муаммолари ижобий ҳал этилди. Қизини даволатиш учун тиббиёт бирлашмасида кўрикдан ўтказилди.

Туман ҳокими ва бошқа мутасаддилар кечки пайт бир дастурхон атрофида М.Артиқова ва унинг қизлари билан суҳбатлашди. Оиланинг доимий ҳолидан хабар олиш, ёрдам бериш назоратга олинди.


Январь 19, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 215 марта