Моддий ёрдам тўловлари тўғрисида

  1. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг қуйидаги қатламларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди:

а) ёшга доир, ногиронлик пенсияси ва нафақасини олувчиларга, болаликдан ногиронлик нафақасини ҳамда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ва нафақасини олувчи ҳар бир оила аъзосига ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган   18 ёшгача болаларнинг парваришлаш нафақасини олувчиларга:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — 300 минг сўмдан;

Тошкент шаҳрида — 400 минг сўмдан.

б) «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган сифатида моддий ёрдам олувчи оилаларга ҳамда кам таъминланган сифатида болалар нафақасини олувчи оилаларнинг ҳар бир 18 ёшга тўлмаган боласига — 200 минг сўмдан.

Бир нечта тоифа бўйича бир марталик моддий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга бир марталик моддий ёрдам ҳар бир тоифа бўйича тўлаб берилди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Марказий банк ва тижорат банклари мазкур қарорда белгиланган бир марталик моддий ёрдам тўловларининг икки ҳафта муддатда тўлиқ тўланишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мазкур қарорга кўра уйида вақтинча бўлмаганлиги ёки бошқа сабабларга кўра бир марталик моддий ёрдам пулларини ўз вақтида ололмаган фуқаролар тўланмаган моддий ёрдам пулларини 2022 йил 1 сентябрга қадар олиш ҳуқуқига эга.

            Маълумот ўрнида шуни айтишимиз керакки туманимиздаги 10963 нафар пенси ва нафақа олувчиларга ва 4674 нафар ижтимоий нафака олувчиларга 5493.8 млн сўмлик моддий ёрдам маблағлар молиялаштирилди.

О.Матсафаев,

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Янгибозор туман бўлими  бошлиғи:                                              


Июль 16, 2022
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 396 марта