Медиа-тур ташкил этилди

Президентимиз томонидан «2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарор имзоланди. Бу юзадан туманда қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, туман тиббиёт бирлашмасига 30 кВтли қуёш панели ўрнатилди.

Бу жараён бир йилда 262800 кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқариб, 118 миллион сўм маблағ тежаш имконини беради.
Шу юзадан оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида қуёш панеллар ўрнатилган хондонлар, маҳалла ва ташкилотларга медиа тур ташкил этилди. Унда масъуллар иштирок қилиб, бу борада туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.


Сентябрь 05, 2023
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 234 марта