Медиа тур ташкил этилди

Ҳудудда истиқболда янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар бўйича медиа тур ташкил этилди. Унда туман ҳокими ўринбосари Ш.Базарбоев, ОАВ вакиллари, ёшлар иштирок қилди.

Янгибозор тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи Ражапова Малохат ўзининг тадбиркорлик фаолиятини тикувчилик соҳасида бошлади. М.Ражапованинг фаолиятини ўрганиш,

Бугунги кунга қадар «Ёшлар дафтари» рўйхатида турган Ражапова Малохатга Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 10 та тикув машиналари берилди.

Шу билан бирга унинг ёнида ўзи қатори қизларнинг ҳам бандлиги таъминланди. Тикувчилик цехини очиш учун Янгибозор тумани ҳокимлиги жой ажратишда амалий ёрдам кўрсатди.

Янгибозор туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK Июль 28, 2021 - Автор: Umida Nurmetova