Матбуот анжумани ўтказилди
Туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими негизида перинатал марказ ташкил этилди. Алоҳида бўлим учун янги русумдаги тез тиббий ёрдам машинаси келтирилди. Шу билан биргаликда Кўп тармоқли марказий поликлиникада Онко назорат хонаси ташкил этилди, Она ва бола кластер хонаси, Ўсмир қизлар саломатлик мактаби фаолияти йўлга қўйилди. УЗИ, Замонавий сифравой Рентген аппарати, Лаборатория жиҳозлари келтирилди. Текширувдан ўтишнинг янги турлари йўлга қўйилди. Барча ҳудудлардаги тиббиёт пунктлари компютер жиҳозлари билан таъминланиб, электрон тизимга ўтказилди.
Оилавий поликлиникаларда кундузги даволаш ўринлари ташкил этилиши натижасида 12 минг киши шифохонага бормасдан, бевосита ўзи истиқомат қилаётган маҳаллада муолажа олиш имкониятига эга бўлди. Хусусан, Янгиобод маҳалласида Оилавий шифокорлик пункти ишга туширилиши натижасида 3000 га яқин аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилди.
Матбуот анжуманида шу бўйича саволларга жавоб берилди.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 68 марта