Матбуот анжумани ўтказилди
Мулоқотда иштирок қилган ёшлар туман ҳокимига мавжуд муаммолари юзасидан мурожаат қилдилар. Хусусан, иш бандлиги, ер масалалари, уй-жой билан таъминлаш каби қатор мурожаатлар масъулларга ўрганиш учун йўналтирилди.
Шунингдек, туман ҳокими томонидан чет элга ишлаш учун кетган фуқароларнинг тармоқда алоҳида гуруҳларини шакллантириш, улар билан доимий алоқани йўлга қўйиш, суҳбатлашиб бориш, муаммоларини ўрганиб, ижобий ечим топиш юзасидан топшириқлар берилди.
Шундан кейин кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани ташкил этилди. Унда миграциядан қайтиб келган аҳоли вакилларини иш билан таъминлаш, тадбиркорликка йўналтириш чора-тадбирлари хусусида ҳисобот берилди.
Муҳаррир: Umida Nurmetova
Кўришлар сони: 145 марта